Андижонлик тадбиркор Муҳаммаджон Дадажонов Голландия технологияси асосида Асака туманидаги уч гектар майдонда иссиқхона қурди, дея хабар бермоқда «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастури.
Иссиқхонанинг бир гектар майдонида гидропоника усулида помидор, булғор қалампири етиштирилмоқда. «Икки гектарига эса бананнинг митти Кавендиш нави экилди — бу Ўзбекистон учун янгилик», — дейди тадбиркор.
Хабар беришларича, экилганига 15—20 кун бўлган Андижондаги банан кўчатлари 2018 йил охирига бориб мева беришни бошлайди. «Давр» бошловчиларининг қайд этишича, тадбиркор бананзор орқали йилига 300—400 минг доллар даромад олишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа туркиялик ҳамкорлик билан биргаликда рўёбга чиқарилган бўлиб, бунинг учун 2,5 миллион доллар маблағ сарфланган. Бу иссиқхоналарнинг қурилиши билан 45 киши иш билан таъминланган.
Изоҳ (0)