Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ банки ва «Микрокредитбанк»нинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарор билан Халқ банки ва «Микрокредитбанк»ни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишилари белгилаб берилган.
«Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қишлоқ жойларида оилавий ва кичик тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва қуён етиштиришни ривожлантиришга ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик беришда мазкур банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш топширилди», — дейилади расмий ахборотда.
Қарорга мувофиқ, UzPaynet компанияси тугатилади ва Халқ банкида жисмоний шахслардан етказиб берувчилар олдидаги ўз пуллик мажбуриятларини бажариш учун тўловлар қабул қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича таркибий бўлинма тузилади.
Изоҳ (0)