Прокуратура органлари томонидан Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида икки ойлик чақалоқни сотишга уринган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Қонун номи билан» дастурида маълум қилинди.
Хабар беришларича, тезкор тадбир давомида Меҳригул Абдиева ва Зилола Музропова ўзаро жиноий тил бириктириб, Меҳригулнинг жияни — Қурбонованинг никоҳсиз туғилган икки ойлик ўғлини Бекмуродовага уч миллион сўмга сотаётган вақти қўлга олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда», — дея маълум қилинди кўрсатувда.
Изоҳ (0)