5 май куни Тошкентда анъанавий тарзда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган таомлар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда фотограф Максад Жангиров ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Таомлар фестивалида Ўзбекистондаги барча элчихоналар иштирок этади.
Фестивальда барча халқлар миллий таомлари тайёрланди ва сотилди. Таомлар савдосидан тушган пуллар эса меҳрибонлик уйларига хайрия қилинди.
Қайд этилишича, ўтган йили мазкур фестивалда 60 миллион сўмга яқин пул йиғилган ва дипломатлар ушбу маблағни меҳрибонлик уйларига тарқатган.
Изоҳ (0)