Америкалик Дон Горске ўз ҳаёти давомидаги 30 мингинчи Биг-Макни тановул қилди ва ейилган бургерлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар бермоқда.
Нафақага чиққан қамоқхона қўриқчиси Горске май ойига келиб 30 мингинчи Биг-Макни ейишга сўз берган эди ва ваъдасини бажарди. 64 ёшли эркак рекорд бургерни 1972 йилда илк бор бу таомни татиб кўрган «Макдоналдс» ресторанлар тармоғида тановул қилди.
У Биг-Макнинг юбилей сонини тановул қилишдан аввал бир ярим соатлик презентация ўтказди ва шу пайтгача еган бургерлари сонини қайд этиб борган дафтарини кўрсатди.
У одатда ҳафтасига 14 та Биг-Мак тановул қилади. Уларни олдиндан харид қилиб қўйиб, сўнгра микротўлқинли печда иситади. Горске мунтазам шифокорлар текширувидан ўтиб туриши ва унинг қон босими меъёрида, холестерин миқдори паст даражада эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)