Сурияда ҳалокатга учраган Су-30СМ қирувчи самолётнинг ҳалокатдан аввал двигатель кучи (тяга) кескин пасайиб кетган. Бу ҳақда ҳарбий бошқарма органлар манбасига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Нашрга кўра, муаммо самолёт ҳавога кўтарилиши билан юзага келган. Самолёт тахминан 200 метр баландликка кўтарилганда, яна баландлаш ўрнига «бошини осилтириб мудрай» бошлаган. Бу лаҳзада учувчилар катапульта қилиб чиқиши мумкин эди, бироқ улар самолётни ўнглаш ва Хмеймим авиабазасига қайтишга уринган. Орқага қайтишга уринишда қирувчи самолёт пастлай бошлаган ва оз вақт ичида денгизга қулаган.
Ҳодиса суриштируви билан махсус бошқармалараро комиссия шуғулланиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)