Арманистон мухолифат фракцияси раҳбари ва намойишлар етакчиси Никол Пашиняннинг номзоди қайтадан мамлакат бош вазирлигига илгари сурилди. Бу ҳақда мамлакат миллий мажлисига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, унинг номзодини парламент таркибининг учдан бир қисмидан кўпроғи таклиф қилган.
Аввалроқ Пашинян Республикачилар партияси фракцияси раҳбари билан учрашганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, партия «халқ номзодини» қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)