• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонлик зиёлилар Тельман Гдлянни жавобгарликка тортишни талаб қилди

    Ўзбекистонлик бир гуруҳ зиёлилар «пахта иши» доирасида Ўзбекистон ССРда қатағонлар ўтказган Тельман Гдлянни қилмишлари учун жавобгарликка тортишни талаб қилиб чиқди. Уларнинг «Тельман Гдлян — жиноятчи ва ўз қилмишлари учун жавобгарликка тортилиши керак» деб номланган мурожаати ЎзАда чоп этилди.

    Тельман Гдлян. Фото: Google Photos

    Тельман Гдлян. Фото: Google Photos

    2018 йил 16 апрель куни россиялик тележурналист ўзининг «Аср жумбоқлари...» дастурида «пахта иши» тўғрисидаги кўрсатувни намойиш этди. Унда ўзбек халқига қарши жиноятларнинг асосий айбдори Тельман Гдлянга сўз берилди. Шуни таъкидлаш жоизки, у асл қиёфасини кўрсатди.

    Ўз вақтида совет оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолаларда «пахта иши» Кремлда ўтирган, қариб ақлдан озган партия раҳбарларининг оддий хатоси қилиб кўрсатилган эди. Бу шунчаки маъмурий хатомиди? Бу саволга жавоб олиш учун СССРда пахта ва бошқа ишлардан сўнг рўй берган сиёсий ҳалокатни таҳлил қилиш кифоя. Моҳиятан, бу режалаштирилган сиёсий технология натижаси бўлиб, ундан СССРдан ажралиб чиқиш хавфи вужудга келган минтақаларда онгли равишда «бошқариладиган тартибсизликларни» ташкиллаштириш учун фойдаланилган.

    Олти йил давомида — 1983 йилдан 1989 йилга қадар СССР Бош прокуратурасининг Гдлян бошчилигидаги тергов гуруҳи Ўзбекистонда фаолият юритиб, ўзбек халқининг тинчлигини бузган, қўрқувга олиб, ҳукмини ўтказган. Юзлаб сохталаштирилган ҳужжатлар асосида бегуноҳ одамларни қамоқларга жўнатган. Уларнинг бегуноҳ фарзандлари ва турмуш ўртоқларини ҳам ноқонуний равишда хибсга олган. Ҳатто, тергов қилинганларнинг айримлари тазйиқ остида ўз жонига қасд қилган.

    Аммо адолат қарор топди. В.И.Илюхин бошчилигидаги тергов гуруҳи ўтказган текширув давомида Т.Гдлян гуруҳи Ўзбекистон меҳнаткашларига нисбатан сохта жиноий ишларни қўзғатиб, уларни суриштириш давомида қўпол қонунбузарликлар содир этгани ўз исботини топди.

    Гдлян гуруҳи терговчилари фуқароларни пора сифатида қимматбаҳо буюмлар сақлашда иштирок этгани тўғрисида ўзларига нисбатан ёлғон кўрсатмалар беришга мажбурлаш орқали далилларни сунъий равишда тўплагани аниқланган. Ўз айбига «иқрор» бўлиш ҳоллари шу даражага етиб бордики, ҳеч бир жиноятга алоқаси бўлмаган шахслар ўз яқинларини қутқариш мақсадида ўзи йиғиб қўйган маблағларига дўконлардан бориб заргарлик буюмларини харид қилиб, уларни Гдлян гуруҳи терговчиларига олиб бориб топширишган. Бу пуллар эса, аслида, фарзанд-у-невараларининг тўйлари учун йиғилган. Бу каби «мусодаралар» бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган эди. Т.Гдлян шахсан ўзи тергов олиб боришнинг ноқонуний услубини жорий этган, одамларни қийноқларга солиб, ҳақоратлаб, ноқонуний хибсга олиб, кўрсатмалар беришга мажбурлаган.

    1989 йил 25 май куни Москвада СССР Бош прокуратураси томонидан Т.Гдлян гуруҳи содир этган қонунбузарликлар бўйича жиноий иш қўзғатилган. Унинг ўзини эса коррупцияда ва тергов ҳаракатларини олиб боришдаги бошқа ноқонуний ҳаракатларда айблашди.

    Расмий ҳужжатлардан кўчирмалар Гдлян гуруҳининг Ўзбекистон ҳудудидаги жиноий фаолиятини тасдиқлайди, яъни:

    1. Ўзбекистонда ишларни кўриб чиқиш чоғида Т.Гдлян шахсан ўзи ва унинг тергов гуруҳи қонунларни қўпол равишда бузиб келишган, ўзбек халқига нисбатан зўравонлик, ўзбошимчалик, таҳқирлаш, ҳақоратлаш ва қадр-қимматини топташга йўл қўйган;

    2. Жиноий-процессуал меъёрлар талаблари, СССР Бош прокурорининг буйруқлари инобатга олинмаган, бу оғир оқибатларга олиб келган, бегуноҳ фуқаролар ҳибсга олинган, конституцион ҳуқуқлари ғайриқонуний равишда чекланган, улар асоссиз жиноий жавобгарликка тортилган.

    В.И.Илюхин тергов гуруҳи СССР Олий Кенгашида Т.Гдлян ва унинг шерикларини жиноий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилган эди, Гдляннинг иши эса судга йўналтирилган. Гап шундаки, ўша кезларда Гдлян СССР Олий Советининг депутати ва шу вақтнинг ўзида Арманистоннинг депутати эди. Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш учун парламентнинг розилигини олиш керак. Аммо СССР Олий Кенгаши В.И.Илюхин тергов гуруҳига рад жавобини бериб, Гдлянни фақат прокуратурадан ишдан олишга розилик берган.

    Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Гдлян ва Ивановларнинг Ўзбекистон ҳудудида қилган жиноятлари юзасидан жиноий иш материалларини юбориш тўғрисида бир неча бор хатлар билан мурожаат этган. Аммо улар жавобсиз қолган.

    Юқорида баён этилган тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ҳудудида ўзбек халқига қарши содир этган жиноятларнинг асосий ижрочиси сифатида Тельман Гдлянни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Т.Гдлянга нисбатан ошкора айбловни илгари суриш учун жиноий иш қўзгатиши лозим.

    Собиқ Ички ишлар вазири ўринбосари Тоштемир Қаҳрамонов томонидан бошланган Халқаро Гаага судига мурожаат йўллаш тартиб-таомилларини давом эттириш ҳамда Интерпол бюроси орқали Гдлян ва Иванов гуруҳида бўлган барча айбдорларнинг экстрадициясини талаб қилиш керак, деб ҳисоблаймиз. Айни пайтда жиноятчилар айбини тасдиқловчи етарли исботлар мавжуд. Ўша мудҳиш воқеалар гувоҳлари ва жабр кўрганлар ҳали тирик. Гдлян жиноятларининг айбсиз қурбонлари, уларнинг яқинлари адолат қарор топишини интизорлик билан кутмоқда!

    Шуҳрат Саломов, тарихчи-публицист,

    Маҳмуд Йўлдошев, психология фанлари доктори,

    Олломурод Исоқулов, пенсионер, Қашқадарё вилояти ИИБ сиёсий бўлимининг собиқ бошлиғи,

    Шокир Долимов, захирадаги подполковник,

    Акбар Мирзо, ёзувчи.

    04.05.2018, 08:45   Изоҳ (0)   57196
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди

    04.05.2018, 08:43

    Тошкентда «Binket Group» фабрикасининг тантанали очилиши бўлиб ўтди (фото)

    04.05.2018, 08:32

    Тошкент ва Будапешт ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    04.05.2018, 08:15

    Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазирини 9 май билан қутлади

    04.05.2018, 07:06

    Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари қисқартирилади

    04.05.2018, 06:45

    Наманган шаҳрининг Гулистон даҳасида Namangan City қурилади (фото)

    03.05.2018, 22:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.