Компаниямиз учун Ўзбекистон номидан вакил бўлиш ва International Property Awards туфайли халқаро аренада эътироф этилиш улкан шараф.
Компания Asia Pacific Property Awards’нинг 10 та номинациясида иштирок этиб, шулардан 7 тасида мукофот билан тақдирланди:1. Mixed-use Development – Mirabad Avenue мажмуаси2. Residential Development (Multiple Units) – Mirabad Avenue мажмуаси3. Residential High-rise Development (infinity) –Infinity мажмуаси4. Architecture Multiple Residence – Infinity мажмуаси5. Mixed-use Architecture – Mirabad Avenue мажмуаси6. Residential High Rise Architecture – Infinity мажмуаси7. Residential Interior - Apartment: Design House билан биргаликда – ёш оила учун хонадон.
3 ва 4 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Golden House ва Archikultura компаниялари IPAX Asia Pacific Property Expo 2018 кўргазмасида қатнашади.International Property Awards мукофотлари турар жой ва тижорий кўчмас мулк соҳасида дунё бўйлаб фаолият юритувчи профессионаллар учун ташкил қилинган. Улар кўчмас мулкнинг барча сектори ва кўчмас мулк саноатида ишлайдиган компанияларнинг эришилган энг юқори натижаларини эътироф этади. Халқаро мулк учун мукофот – жаҳонга машҳур олий тажриба белгисидир.
Мукофотлар ҳудудларга қараб бўлинади: Африка, Осиё-Тинч океани ҳудуди, Арабистон мамлакатлари, Канада, Кариб денгизи, Марказий ва Жанубий Америка, Европа, Буюк Британия ва АҚШ.
Қатнашчилар тегишли равишда миллий даражада иштирок этади ва мулкчиликнинг барча турларини қамраб олувчи юқори малакали мутахассислар жамоаси томонидан баҳоланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)