Бокс бўйича Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси учун Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсуми якунланди, деб ёзади «Оламспорт».
Унга кўра, кеча 2 май санасида мусобақанинг плей-офф босқичи учун янги формат тасдиқланди.
Энди фақат гуруҳда ғолиб бўлган жамоаларгина кейинги босқичда баҳсларни давом эттиради. Амалдаги мавсумда Uzbek Tigers жамоаси эса гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган эди. Улар чорак финалда кимга рақиб бўлишини кутаётган бир вақтда, бу мавсум чорак финал баҳслари ўтказилмаслиги маълум бўлди.
Эндиликда ярим финалда British Lionhearts — Astana Arlans ва France Fighting Roosters — Cuba Domadores жамоалари финал йўлланмаси учун ўзаро жанг қилади.
Дастлабки жанглар 18—19 май, жавоб беллашувлари эса 25—26 май кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.
Изоҳ (0)