ИШИД террорчилик ташкилоти жорий йил Россия майдонларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати вақтида терактлар содир этиш билан яна таҳдид қилди, деб хабар беради «Championat.com».
Тармоқларда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда ПСЖ ўйинчиси Неймарнинг суратлари тасвирланган бир нечта суратлар пайдо бўлди. Айни вақтда суратларнинг Telegram мессенжери орқали тарқалгани таъкидланмоқда. Суратларда Мессининг террорчилар томонидан қатл этилгани, Неймарнинг эса қатлга тайёрланаётгани тасвир этилган.
Шунингдек, ИШИД футбол мухлислари ва ўйинчиларни қўрқитиш мақсадида «ҳаёт ёки мамот» ёзувлари билан террорчиларнинг сурати туширилган плакатлардан ҳам фойдаланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)