Бугун, 3 май санасида Европа Лигаси ярим финалининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
Австриянинг «Зальцбург» жамоаси Франциянинг «Марсель»ига қарши майдонга тушади. Биринчи учрашувда марселликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугун «Зальцбург» шу ҳисобни йўққа чиқариб, финалга чиқишга ҳаракат қилиб кўради.
Диего Симеоне бошлиқ «Атлетико Мадрид» эса Арсен Венгернинг «Арсенал»ини ўз майдонида қабул қилади. Дастлабки учрашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлганди. Жамоалар ўртасидаги учрашув 00:05 да бошланиши белгиланган.
Европа Лигаси
Ярим финал жавоб учрашувлари
3 май, пайшанба
Изоҳ (0)