Америка суди Эронга 11 сентябрь терактлари қурбонларининг оилаларига товон пули тўлаш мажбуриятини юклади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Суд ҳужжатларига кўра, ҳалок бўлганларнинг турмуш ўртоқларига 12,5 миллион доллардан, ота-она ва фарзандларига — 8,5 миллион, ака-ука ва опа-сингилларига — 4,25 миллион доллардан тўлаш кўзда тутилган.
2001 йил 11 сентябрь куни «Ал-Қоида» гуруҳининг 19 террорчиси АҚШда тўртта йўловчи самолётини қўлга олган, улардан иккитасини Жаҳон савдо маркази минораларига йўналтирган эди. Учинчи самолётни террорчилар Вашингтон ташқарисидаги Пентагон биносига қараб учирган, тўртинчи самолёт ҳам Америка пойтахти томонга йўналтирилган, аммо Пенсильвания штатидаги Шанксвилл шаҳри яқинига қулаган эди.
Терактлар натижасида 2977 киши ҳалок бўлган.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси теракт текшируви бўйича қатор ҳужжатларни ошкор қилган эди.
Изоҳ (0)