Ғарбий Қозоғистон вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берди.
Чапаев қишлоғи яқинидаги қутқарув тиббий марказининг фелдшери Нурсаид Амантоюлининг айтишича, бугун, 2 май куни тахминан тунги соат 01:00 да Ikarus автобуси билан MAN юк машинаси ўзаро тўқнашув содир этган.
ЙТҲ Уралск-Атирау трассасида содир бўлган.
Нохуш ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган иккала ҳайдовчи ҳам вафот этган. Автобус ҳайдовчисининг ёрдамчиси Қозоғистон фуқароси Акжайиск туман шифохонасига жойлаштирилган. Унинг оёғи синган.
ЙТҲ нима сабабдан юзага келганлиги ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)