Хитой давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И 2 май куни Пхеньянда КХДР ташқи ишлар вазири Ли Йон Хо билан учрашди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Учрашув мазмуни ҳақида маълумот берилмаган. Агентликнинг таъкидлашича, томонлар апрель ойи охирида бўлиб ўтган Корея саммити якунларини, шунингдек, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви олдидан Корея яриморолидаги вазиятни муҳокама қилган бўлиши мумкин.
Агентлик томонидан қайд этилишича, икки кунлик ташриф давомида Ван И КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан ҳам учрашиши мумкин. ХХР ташқи ишлар вазирлиги мазкур маълумотга изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)