Эроннинг Бойираҳмат ва Кохгилуе вилоятларидаги Сицехт ва Ясуж аҳоли яшаш пунктларида юз берган зилзила оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳат олди, деб хабар беради «ТАСС».
2 май куни соат 07:08 да Эрон жанубида 5,3 балли зилзила юз берди. Зилзила эпимаркази Ясуж шаҳридан 11,2 километр шимоли-шарқда, Семиром аҳоли яшаш пунктидан эса 78,2 километр жанубда 10 километр чуқурликда жойлашган.
Маълумотларга кўра, жароҳат олганларнинг 31 нафари шифохонага ётқизилган бўлиб, 20 нафарига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)