Дональд Трамп 2015 йилда ўз шифокори Харольд Борнстейнга ўз соғлиғи ҳақидаги маълумотни айтиб ёздирган ва ундан маълумотномага имзо чекишни сўраган. Бу ҳақда Борнстейннинг ўзи CNN телеканалига ҳикоя қилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, Трампнинг ўзи барча маълумотларни айтиб турган, шифокор эса ёзишда иштирок этмаган. Шифокор бу маълумотларни Трампнинг соғлиғи ҳақидаги ҳужжатда нопрофессионал атамалар мавжудлиги юзасидан пайдо бўлаётган хабарларга изоҳ сифатида айтган.
Хусусан, маълумотномада номзодининг кучи ва чидамлилиги «ғайритабиий» эканлиги, агар у сайланса, «президент лавозимига сайланган энг соғлом одам бўлиши» айтилган.
Изоҳ (0)