Ливия пойтахти Триполи шаҳрида террорчилар томонидан Олий сайлов комиссиясининг штаб-квартирасига уюштирилган ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 19 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳужум жорий ойнинг охирига режалаштирилган сайловлар учун сайловчиларни рўйхатга олиш вақтида юз берган. Полиция икки нафар жангарини йўқ қилган.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)