Бугун, 2 май куни Иккинчи жаҳон уруши йиллари техникаларидан иборат автоколонна Тошкент бўйлаб ўтиши маълум қилинган эди.
Соат 14:00 да Дўмбиробод мавзесидаги Mustang АЁҚШдан ҳаракатлана бошлаган ҳарбий оркестр «карвони» Шота Руставели коʻчасида жойлашган шу номдаги ёдгорлик яқинида тўхтади.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида тайёрланган махсус дастурдан оʻрин олган ушбу колонна марши бу йил иккинчи марта оʻтказилмоқда. У илк марта 2017 йилнинг 28 апрелида ташкил этилган.
Мазкур тадбир давомида бу йил автоколонна Дўмбиробод мавзесидан Шота Руставели коʻчасига, ундан чиқиб Темурийлар тарихи музейи ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳудудига бориши белгиланган. Юнусобод бозори яқинидаги ҳудуд ҳарбир оркестр оʻтказиладиган соʻнгги бекат саналади.
Изоҳ (0)