• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Белеули – Буюк ипак йўлидаги бетакрор эсдалик (фото)

    ЎзАда журналист Есимхон Қаноатовнинг Белеули карвон саройининг тарихий аҳамияти ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқ ҳолда эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бепоён Устюрт кенгликларида минг-минг йиллардан буён турли даврларга оид тарихий воқеаларни ва табиат ҳодисаларини сукунат сақлаб кузатиб келаётган археологик эсдаликлар кўп. Шулардан бири Марказий Осиёни Қуйи Волгабўйи ва Жанубий-ғарбий Европа давлатлари билан туташтириб келган, Буюк Ипак йўлининг бир тармоғида жойлашган Белеули карвон саройидир.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Ўрта асрларда Орол-Каспий оралиғи, Устюрт кенглиги нафақат кўчманчи қабилалар жойлаган саҳро бўлган, балки бу ҳудуддан минтақавий алоқадаги аҳамиятга эга карвон йўллари ҳам ўтган. Марказий Устюртда XIII-XIV асрларда шаклланган Буюк Ипак йўлининг тармоғи Олтин Ўрда Темурийлар даврида ривожланган савдо йўли бўлди», – дейди тарих фанлари доктори, профессор Муҳаммед Шерип Қидирниязов.

    Белеули карвон саройи ушбу аҳамиятли савдо йўлида асрлар бўйи тамаддунлар алоқаси учун хизмат қилиб келган. Белеули карвон саройи Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани Жаслиқ посёлкасидан шимолий-шарқда 67 километр узоқликда жойлашган. Карвон сарой атрофида қудуқлар, сардобалар, қурилиш тошлари чиқарилган карерлар ва ўрта аср, янги давр қабристонликлари мавжуд. Қабристонликлардаги қулфитошлар, ёзувлар, тошга битилган нақшлар яхши сақланган. Мазкур эсдалик мажмуаси тарихимиз ҳақида бебаҳо маълумотлар беради.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Олимларнинг таъкидлашича, ўрта аср, янги давр ёзма манбаларида Белеули эсдалиги тўғрисида маълумотлар жуда кам. Лекин мароккалик буюк сайёҳ Ибн Баттута ўзининг «Саёҳатнома» (1333 йил) асарида: «Сарайчадан Гурганжга туяга қўшилган арбаларда келиш мумкин. Устюрт паст текислигида ҳар икки ёки уч кунлик масофада қўниш жойлари мавжуд. Уларда қудуқлар жойлашган. Қудуқларга ёғин ва қор сувлари йиғилади» – деб маълумот беради. Бундан ташқари, италиялик совдагор Франческо Пегелотти 1342 йилда савдо ишларига бағишланган «Савдогарларга амалий кўрсатма» номли асарида ҳам улар келган савдо карвони «Сарайчадан Устюрт-Гурганж йўналишида туя арбаларда 20 кунда етиб борди» дейилади. Устюрт кенглигидаги карвон саройлар Испанияда тузилган «Каталония атласи», оғайинли Пициганилер картасида (XV аср) лотинча атамаларда учрайди. Кейинчалик бу карвон йўли тармоғи «Нўғай йўли» номи билан белгили бўлган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Белеули эсдалик мажмуасида илк бор 1946—1947 йилларда археолог Сергей Толстов томонидан археологик кузатувлар ўтказилган. Эсдаликдаги биринчи стационар қазиш ишларини ўтган асрнинг 80 йилларида нукуслик археологлар Юра Манилов, Мухаммед Шарип Қидирниязов, Базарбай Сайпановлар олиб борган.

    «Қазиш натижалари Ибн Баттутанинг барча маълумотларини тасдиқлади. Ҳақиқатдан ҳам Устюрт текислигида Белеули карвон саройи қошида 100 гектардан ортиқ майдонда ёғин суви йиғиладиган теран тақирлик, 8 сардоба ва 4 қудуқ мавжудлиги аниқланди»,  – дейди мазкур эсдалик мажмуада археологик амалиёт ўтказишда қатнашган олим Мухаммед Қидирниязов.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Белеули карвон саройи 1 метр қалин деворлар билан ўралган. Деворлар бундан 30 миллион йил аввал ҳаёт сурган Тетис уммонидан қолган чиғаноқтошлардан қурилган. Карвон саройга кираверишда эни 3,8 метрлик дарвоза бор. Бир пайтлар портал-дарвозанинг олд томонида Регистондаги Шердор мадрасасидаги каби иккита шернинг расми бўлган. Лекин бугунги кунда Белеулининг «шерлари» номаълум йўловчилар томонидан олиб кетилган, портал-дарвозанинг юқори қисмидаги арка эса қулаб тушган.

    Белеули карвон саройи 19 та хона, омбор хоналардан иборат. Карвон саройнинг тош деворларида палеографик ёзувлар, петроглиф-расмлар бор. Уларни шу ерда қўнган йўловчи, сайёҳ, савдогарлар ёзиб қолдирган. Уларнинг орасида эски лотин ҳарфларида битилган ёзувлар ҳам бор.

    «Белеули маданий-тарихий, археологик мажмуаси Оролбўйи халқларининг дурдона эсдаликларидан бири. Эсдалик мажмуаси Марказий Осиёдаги бетакрор тарихий жой. Уни батафсил тадқиқ қилиш, иншоотларни реставрация қилиш, таъмирлаш ҳамда экотуризм учун фойдаланиш куннинг долзарб масаласи», – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича минтақавий давлат инспекцияси бошлиғи Қуаниш Шарипов.

    Бугунги кунда ўрта асрнинг ажойиб мероси Белеули карвон саройи инсоният меҳрига муҳтож. Эсдаликни сақлаб қолиш бўйича шошилинч чоралар кўрилмаса, табиат ва одамзот инжиқликлари туфайли яна бир бебаҳо ёдгорлик тубанликка юз тутиши мумкин.

    02.05.2018, 16:27   Изоҳ (0)   23324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оҳангарон, Ёзёвон, Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлимига янги раҳбарлар тайинланди

    02.05.2018, 16:16

    15 майдан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги автобус қатнови йўлга қўйилади

    02.05.2018, 16:05

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ИЛ-114-100 самолётларининг тижорий эксплуатациясини тўхтатди

    02.05.2018, 14:59

    Шавкат Мирзиёев Наманганга етиб келди

    02.05.2018, 14:47

    Лизингга автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, 100 нафар фуқарони чув туширган сохта фирибгарлар қўлга олинди (видео)

    02.05.2018, 14:34

    Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган «Тошкентдаги ноқонуний пойгалар» видеосига изоҳ берди

    02.05.2018, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.