1 май, сешанба куни соат тахминан 9:40 атрофида Ўзбекистондаги баъзи интернет провайдерларнинг фойдаланувчиларида «Дарё» интернет-нашрига киришда муаммолар юзага келишни бошлади.
Тошкент вақти билан 11:00 ҳолатига кўра, баъзи интернет провайдерларнинг фойдаланувчиларида ҳали ҳам «Дарё»га киришда муаммолар кузатилмоқда. Айни вақтда, бир қатор ўзбек провайдерларнинг фойдаланувчиларининг сайтга киришида муаммолар йўқ.
«Дарё» интернет-нашри ушбу муаммолар фойдаланувчиларнинг серверга уланиши даражасида юз бераётгани, сайт барқарор ишлашда давом этаётганини маълум қилади. Сайт техник мутахассислари ҳозирги вақтда юзага келган муаммони бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.
«Дарё» таҳририяти юзага келган ноқулайликлар вақтинчалик эканини маълум қилади ва муштарийлардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишни сўрайди.
Изоҳ (0)