30 апрель, душанба куни Швеция прокуратураси томонидан теракт тайёрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган уч киши Ўзбекистон фуқароларидир, деб ёзади «РИА Новости».
Швециянинг ТТ ахборот агентлиги аниқлик киритишича, улардан камида бир нафари илгари бошқа бир ўзбекистонлик — ўтган йилнинг апрелида Стокгольмда теракт уюштирганликда гумонланиб суд қилинаётган Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлган.
Швеция полицияси мамлакат шимолида ва Стокгольм ташқарисида операция олиб борган. Ўзбекистонликлардан ташқари, полицияга сўроқ қилиш учун яна бир неча киши келтирилган.
Изоҳ (0)