Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида 29 апрель куни соат 13:00 атрофида Беруний туманида яшаган С.Нуримбетов Lada Largus машинасини А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу» йўлининг 1035-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўл четига ағдарилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи С.Нуримбетов ва йўловчи Ш.Шамуратов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, улар ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)