6 май куни Тошкентда «Retro Uz» автоҳаваскорлар клубининг ретро-автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Facebook’да хабар берилди. Кўргазма «Анҳор Локомотив» истироҳат боғида Тожикистон ва қозоғистонлик меҳмонлар иштирокида ўтказилади.
Ташриф буюрувчилар камида 60 йиллик тарихга эга автомобиль ва мотоциклларни томоша қилиши мумкин бўлади. Улар орасидан таъмирланган ва мукаммал ҳолатга келтирилган «Чайка», Иккинчи жаҳон уруши даврларида машҳур бўлган «Полуторка» юк машинаси, 1937 йилги Mercedes ва бошқа камёб экземплярлар ўрин олган.
Изоҳ (0)