Chevrolet Corvette ZR1 суперкари моделнинг энг кучли талқини бўлиб, соатига 346 километр тезликка эришган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Суперкарнинг синовлари Германиядаги Папенбург шаҳрида жойлашган полигонда бўлиб ўтган. Автомобиль реал тезликка эришиши учун унинг орқа қисмидаги қанот олиб ташланган ва шу тариқа аэродинамик қаршилик камайтирилган.
Биринчи юриш вақтида Chevrolet Corvette ZR1 соатига 346 километр, иккинчи юришда эса соатига 338 километр тезликка эришган. Ўртача тезлик соатига 341 километрни ташкил қилган.
Суперкар 6,2 литр сиғимли 765 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган. Машина 2,85 сонийда 36 км/соат тезликка чиқа олади, 160 км/соат тезликка эришиши учун эса олти сония керак бўлади.
Изоҳ (0)