Россиянинг Новосибирск шаҳридан Сокур қишлоғига кетаётган электричканинг барча 166 йўловчиси назоратчи томонидан топилган шубҳали коробка туфайли эвакуация қилинди. Воқеа ҳақида Meduza ҳикоя қилмоқда.
https://twitter.com/RussiaMoscow/status/989804105773338624
Электричка йўловчилари яна Новосибирскка олиб бориб қўйилди, поезд эса берк кўчага олиб кирилди. Воқеа жойига етиб келган кинологлар коробкада мушуклар борлигини аниқлади.
Бешта мушукчани уй жониворлари муаммолари бўйича муниципиал марказга олиб боришди. 27 апрель куни «Варежка» жониворларга ёрдам бериш жамғармаси кўнгиллилари уларнинг учтасини олиб кетди. Яна иккитасини марказ ходимлари боқиб олди.
Изоҳ (0)