АҚШнинг Мичиган штати полицияси 24 апрелга ўтар кечаси Детройт яқинидаги трассада бир эркак ўзини ўлдирмоқчилиги ҳақида хабар олган. Эркак кўприкда, йўлнинг қатнов қисми устида туриб, пастга сакраш билан таҳдид қилган. Уни бир нечта юк машинаси ҳайдовчилари ёрдамида қутқаришга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Дастлаб полициячилар йўлдаги ҳаракатни тўхтатган. Кейин улар юк машиналари ҳайдовчилари билан боғланиб, уларни ёрдамга чақирган. 13 та юк машинаси кўприк остида жойлаштирилган, йўл шу тариқа ёпилиб, ҳайдовчилар сакраш баландлигини икки марта камайтирган.
Полиция вакилининг айтишича, бундай ҳолатларда юк машиналари ҳайдовчиларига мурожаат қилиш тез-тез учраб турадиган ҳолат, бироқ бу сафар «операция» қатнашчилари одатдагидан кўпроқ бўлган.
Эркак билан музокаралар тўрт соатдан кўпроқ давом этган. Якунда у кўприкдан тушишга рози бўлган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)