Россиянинг «Нордавиа» авиакомпанияси самолётида Санкт-Петербургдан Архангельскка учаётган йўловчилар самолётнинг салони «йиртилиб кетганидан» шикоят қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қўниш чоғида лайнернинг салонида ички қоплама очилиб кетган. Гувоҳлар томонидан олинган видеода пластик қоплама остидаги симлар кўринган.
Йўловчилар самолётнинг герметик қопламаси очилиб кетишидан қўрққан, бироқ экипаж ҳеч нарсадан қўрқиш керак эмаслигини тушунтирган.
Изоҳ (0)