9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент метрополитени станциялари мониторларида Ўзбекистон давлат архивларида сақланаётган фото ва видеоматериаллар намойиш этилади. Бу ҳақда, «Ўзархив» агентлигига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Айтилишича, архив материаллари Тошкент метрополитенига тақдим этиб бўлинган, намойиш яқин кунларда бошланади.
Бундан ташқари, «Ўзархив» ташаббусига кўра 4–14 май кунлари Тошкент фотография уйида «Халқ хотираси муқаддасдир» номи остида фот ва киноҳужжатлар кўргазмаси ташкил этилади.
Изоҳ (0)