27 ёшли Инука — тропикларда дунёга келган илк ва ягона оқ айиқ қариликдан вафот этди, деб ёзади National Geographic.
1990 йилнинг 26 декабрида Сингапур ҳайвонот боғида оқ айиқ Инука дунёга келди. У бу турнинг тропик иқлимда дунёга келган биринчи вакили бўлди. Қулай шароит, фойдали озиқ-овқат ва тиббий ёрдам Инукага узоқ яшаш имконини берди: ўтган йил якунида унинг 27 ёшга тўлиши нишонланди.
Ёввойи табиатда оқ айиқлар 25 йилдан ортиқ яшамайди. Тутқунликда эса бу муддат баъзан 45 йилга ҳам етиши мумкин, бироқ бу пайтга келиб уларнинг организми жуда заифлашиб қолади. Инука ҳам охирги йилларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолардан азият чеккан.
2018 йилнинг 25 апрели тонгида айиқ вафот этди. 26 апрель куни у билан хайрлашиш маросимига 400 нафар ходим келди.
Изоҳ (0)