«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста мавсум якунлангач, Каталония клуби сафини тарк этади. Бу ҳақда Андрес махсус ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Sports.ru».
Бу менинг сўнгги мавсумим. «Барселона»дан кетишга қарор қилганимни расман эълон қилишни истаган эдим. Бу борада жуда узоқ ўйладим. «Барселона» мен учун – дунёнинг энг кучли клуби ва ҳамма нарса берган клуб бўлиб қолаверади.Андрес Иньеста
Аввалроқ хабар берилганидек, Иньеста фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Аммо Андрес қайси жамоада тўп суриши мумкинлигини маълум қилмади.
Янги клуб ҳақида мавсум сўнгида билиб оламиз. Аммо олдин айтганимдек, ҳеч қачон «Барселона»га қарши ўйнамайман. «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганимдан хафа эмасман. Мен ҳурмат «Олтин тўп»дан ҳам муҳимроқ деб ўйлайман.Иньеста «Барселона» тарбияланувчиси саналади. У асосий жамоа сафида 2002 йилда дебют қилган бўлиб, жамоа билан бирга 8 карра Испания чемпиони, 6 карра Испания кубоги ва 7 карра Суперкубогини қўлга киритган. 4 бора Европа чемпионлар лигаси, 3 марта Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган. Умумий ҳисобда эса Андрес 31 та совринга эга чиққан.
Изоҳ (0)