Samsung компанияси 2019 йилнинг бошларида эгилувчан смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида эканлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Маълумотларга кўра, қурилма 3 та экранга — битта ташқи ва 2 та ички экранга эга бўлади. Ушбу маълумотдан фойдаланган AndroidLEO дизайнерлари янги моделнинг концептини ишлаб чиқди ва унинг видеосини тақдим этди, дея маълум қилади Hi-Tech.Mail.Ru.
Видеодаги қурилмада иккита дисплей мавжуд. Биринчиси — бу 6,4 дюймли UHD-дисплей бўлиб, у «мураккаб» режимда ишлайди. Иккинчи ва учинчиси — 6,5 дюймли QHD-дисплейи эса гаджет очилиб, Galaxy Х ноутбукка айлантирилганида ёқилади.
Ноутбук режимида уни 360 даражага буриш мумкин. Концептнинг тўлиқ функционал клавиатураси мавжуд бўлгани сабаб, одамлар Galaxy Х’дан худди ноутбукдан фойдалангандек бўлади. Смартфон режимида қурилма енгилаштирилган Windows 10 операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)