Huawei ва Xiaomi’дан сўнг Хитойнинг яна бир гиганти — Meizu ҳам ўзининг навбатдаги флагманини тақдим этди. Meizu 15 номини олган смартфон (компаниянинг 15 йиллигига бағишлаб чиқарилди) уч вариантда тақдим этилади (оддий, Lite ва Plus) ва у рақобатчиларникидан арзонроқ нархда сотувга чиқарилади, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.Ru.
Мазкур моделнинг оммавий равишда ишлаб чиқариш йўлга қўйиладиган версияси шунчаки Meizu 15 деб аталади. У керамик зарралар билан қопланган оқ металл корпусда жойлашган.
У жуда қулай: қалинлиги 7,5 миллиметрни, эни эса 73 миллиметрни ташкил этади ва унда 16:9 томонлар нисбати стандартидан фойдаланилган.
Home тугмасида бармоқ изи сканери жойлашган бўлиб, у Huawei’нинг эталон сканери каби яхши ишлайди. Орқа томонидан иккиталик камера ўрин олган. IМХ 380 + Sony IMX350 сенсорлари Sony компаниясига тегишли.
Meizu 15 смартфонининг техник тавсифи:
- Дисплей: Томонлар нисбати 16:9 бўлган 5,46 дюймли дисплей;
- Процессор: Qualcomm Snapdragon 660;
- Хотира: 4 гигабайт тезкор хотира ва +64/128 гигабайт ички хотира;
- Камера: 12 + 20 мегапикселл;
- Аккумулятор: 3000 мА/соат;
- Audiо: SmarPA Cirrus Logic CS35L35
Изоҳ (0)