HMD Global раҳбарлиги остида фаолият кўрсатаётган Nokia бренди ўзининг Nokia 7 Plus моделини тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.Ru.
Nokia 7 Plus смартфони iPhone X каби «портлаш»ни амалга оширмади ва ўзининг ёрқин корпуси билан ҳам ажралиб турмайди. Аксинча, унинг металл корпуси керамик чанг билан қопланган.
Смартфон томонлар нисбати 18:9 га тенг 6 дюймли замонавий экран билан жиҳозланган, бироқ уни жуда ҳам қулай деб бўлмайди: эни 7,5 сантиметр, узунлиги эса салкам 16 сантиметр. Корпусининг қалинлиги 8 миллиметрни, оғирлиги эса 185 граммни ташкил этади. Керамик қоплама смартфонни максимал даражада сирпанмаслигини таъминлайди.
Nokia 7 Plus’нинг иккиталик модулига Германиянинг ZEISS компаниясига тегишли оптикалар ўрнатилган. Кенгайтирилган динамик диапазони ва қайта ишловчи илғор алгоритмлари фойдаланувчига табиий ранглардан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этади.
Смартфон ҳамон Android One дастурида иштирок этмоқда— тизим «тоза» Android 8.1 Oreo операцион тизимида бошқарилади ва тўғридан-тўғри Google’ни қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ (0)