Россияда Huawei Y9 ҳамёнбоп смартфони тақдим этилди. Смартфон 5,93 дюймли Full HD экран билан жиҳозланган. Бу ҳақда «Hi-tech Mail.Ru» хабар берди.
Huawei Y9 нинг корпуси металлдан ишланган, бармоқ изини олувчи сканер эса орқа томонга жойлаштирилган, чунки олд томонда унинг учун кам жой қолган. Бармоқ изи сканерига ўриндош сифатида юзни таниш имконияти қўшилган. Асосий камера 13 ва 2 мегапикселли қўш модулга эга, олд камера эса 8 ва 2 мегапикселли.
Смартфон саккиз ядроли Kirin 659 процессорида ишлайди, тезкор хотираси уч гигабайтга, доимий хотира эса 32 гигабайтга тенг. Қурилмага иккита SIM карта жойлашади ёки улардан бирининг ўрнига 256 гигабайтгача бўлган microSD жойлаштириш мумкин.
Изоҳ (0)