Инсайдерлар анча вақтдан буён бу йил Apple бир йўла учта iPhone X’ни тақдим этиши ҳақида айтиб келмоқда. Энг қимматбаҳо модель 6,5 дюймли экранга эга Х Plus бўлади. Интернетда катталаштирилган флагманнинг реклама постерлари пайдо бўлди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Реклама ишонарли кўринишга эга, аммо Apple тақдимотдан ярим йил аввал реклама постерларини тайёрлагани ёки улат тасодифан интернетда тарқалиб кетгани ажабланарли, дейилади хабарда. Одатда тақдимотгача расмий тасвирлар эмас, балки эҳтиёт қисмлари, ишламайдиган макетлар ва бошқа материаллар пайдо бўлади.
Шунингдек, аввалроқ АҚШнинг алоқа бўйича федерал комиссияси Apple компаниясининг янги рангдаги флагман смартфонининг илк «жонли» суратларини тарқатиб юборган эди.
Изоҳ (0)