Samsung компанияси энг яқин орада иккита янги смартфонни тақдим этишни режалаштирмоқда, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Ишончли бўлган OnLeaks блогида иккала смартфоннинг ҳам тасвирлари ва видеорендерлари пайдо бўлди.
Хабарга кўра, Galaxy А6 «дуэти» бошқа бозорларда Galaxy J8 ва Galaxy J8 Plus номларини олиши мумкин. Қурилмалар яқин ойлар ичида чиқиши керак.
Аввалроқ Galaxy А6 ва А6+ тегишли равишда 5,6 дюймли экран, 3 Гб тезкор хотира ва Exynos 7870 чипи ҳамда 6 дюймли экран, 4 Гб тезкор хотира ва Snapdragon 625 чипи билан жиҳозланиши маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)