Американинг Норт-Сент-Пол шаҳрида (Миннесота штати) ўт ўчирувчи ёнаётган бино деразасидан пастга ташланган чақалоқни тутиб олди. Бу ҳақда Minneapolis Star Tribune хабар бермоқда.
Уч ойлик чақалоқни кўтарган эркак ёнаётган кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида пайдо бўлди. У бошқа йўлни кўрмаётганлигини айтиб, чақалоқни қутқарувчига ташлади.
Ўт ўчирувчи бунга тайёргарлик кўрмаганлигига қарамасдан, чақалоқни тутиб олишни уддалади.
Ёнғин қурбонларсиз бартараф этилди. Ёнаётган уйнинг 25 та хонадонида яшовчи фуқаролар, жумладан чақалоқнинг отаси қутқарилди. Бундан ташқари, ўт ўчирувчилар иккита мушукни оловдан чиқариб олишга эришди.
Изоҳ (0)