Бошқирдистоннинг Стерлимак шаҳрида хусусий тадбиркорга қарашли омборда шериги билан демонтаж ишларини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири устига девор қулаб тушди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
40 яшар ўзбекистонлик ва унинг шериги касалхонага жойлаштирилди. Шифокорлар уларнинг ҳолати ўртача эканлигини билдирмоқда.
Уларга етказилган зарарни аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси белгиланди.
Россия Тергов қўмитасининг республикадаги бошқармаси ҳолат юзасидан текширув бошлади.
Изоҳ (0)