Фаластинлик фотомухбир Ғазо сектори ва Исроил чегарасида юз берган оммавий намойишларни ёритиш чоғида олган жароҳатидан вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Исроил қўшинлари ўқи остида қолган Аҳмад Абу Ҳусайн март ойининг охирида бошланган намойишлар вақтида ҳалок бўлган иккинчи ОАВ ходими бўлди.
Исроиллик аскарнинг ўқидан яраланган журналист икки ҳафта ҳаёт учун курашган. Маълумотларга кўра, 25 ёшли Абу Ҳусайн маҳаллий ахборот агентлигининг мухбири бўлган.
Намойишлар чоғида қарийб 40 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, юзлаб кишилар жароҳат олган.
Изоҳ (0)