Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 апрель куни соат 00:30 ларда Янгийўл шаҳар Бахт маҳалласида яшовчи ёлланма ишчи, 1996 йилда туғилган И.З уйида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган Д.В билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида эр қасддан хотинини ўнг томон қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл тан жароҳати олиб шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: LiveJournal

Фото: LiveJournal

Ҳодиса жойидан ошхона пичоғи, жабрланувчининг эгнидаги кийимлари ва қонга ўхшаш доғлар олинган.

Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан айбдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)