Кеча, 23 апрель куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида мамлакатнинг собиқ президенти Серж Саргсяннинг бош вазир этиб тайинланишига қарши намойишлар авж олди, деб хабар беради «Газета.ru».
Намойишчилар сафида ҳарбий кийимдагиларни ҳам кўриш мумкин эди, дейилади хабарда.
Кун ярмида Саргсян истеъфога чиқишини маълум қилди. Шундан сўнг Ереван ва бошқа шаҳарлар аҳолиси кўчаларга байроқ кўтариб чиқа бошлади.
Изоҳ (0)