Ўзбекистон ҳарбийларининг хизматда бўлиш ва пенсияга чиқиш муддати ўзгарди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» ва «Ўзбекистон Қуролли кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар 2018 йил, 19 октябрдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, кичик зобитлар учун (лейтенант, катта лейтенант, капитан) хизматнинг охирги муддати икки йилга — 43 дан 45 ёшгача оширилди.
Барча катта зобитлар (майор, подполковник, полковник, 3,2 ва 1-ранг капитанлар) учун пенсия ёши 50 ёш этиб белгиланди. Олдин бу муддат 45 ёшни ташкил этарди.
Генераллар таркиби учун максимал ёш ўзгаришсиз қолди — 60 ёш.
Изоҳ (0)