Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни Тошкентга давлат ташрифи билан келди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг хабар беришича, «Тошкент кўчаларида юртдошларимиз туркманистонлик олий мартабали меҳмонни катта қувонч ва мамнуният билан кутиб олди».
Телеканал мухбирлари уларнинг бир гуруҳи билан суҳбатлашган. Интервью берган талабалардан бири, жумладан, шундай дейди: «Бундай ташрифлар кўп бўлсин. Биз ёшларни чақиришса, кўнглимиздан чиқариб, хурсандчилик билан келиб, президентларимизни кутиб олишга тайёрмиз».
Изоҳ (0)