Россиянинг «Восточная стивидорная компания» МЧЖ (Global Ports гуруҳига киради) юкларни етказишнинг контейнер сервиси доирасида Ўзбекистон темирйўлининг Чуқурсой станцияси йўналишидаги илк жўнатмани амалга оширди, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
«ВСК» матбуот хизматининг хабар беришича, 2018 йилнинг 29 март куни 60 та қирқ футлик контейнер 38 та платформага жойлаштирилган ва Находка-Восточная станциясидан жўнатилган.
9 апрель куни қарама-қарши йўналишда транзит юки — йигирилган ип ва полиэтилен ортилган 76 та қирқ футлик контейнер жўнатилган. Поезд «ВСК» МЧЖ терминалига 20 апрель куни етиб келган.
Изоҳ (0)