Ливия соҳил хизмати 22 апрель куни Италияга етиб олишга уринган 11 нафар муҳожирнинг жасадини топди ва яна иккита қайиқни ушлаб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Биринчи қайиқда бўлган 80 киши омон қолган. Улар Сабрат шаҳрида топилган, соҳил хизмати уларни Завия шаҳрига қайтарди. Муҳожирлар Африканинг турли мамлакарларидан эканлиги айтилмоқда.
Покистон, Бангладеш ва ҳиндистонлик муҳожирлар бўлган иккинчи қайиқ Злитен шаҳри яқинида қўлга олинган. Унинг ичида 200 киши, жумладан 38 нафар аёл ва бир нафар ёш бола бўлган.
Изоҳ (0)