Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қўшма Штатлар террорчиларнинг Кобулдаги сайловчиларни рўйхатга олиш марказида уюштирган ҳужумини қоралайди ва Вашингтон Афғонистон ҳукуматини ИШИД гуруҳига қарши курашишда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливаннинг 22 апрель куни тарқатилган баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«АҚШ ҳукумати номидан худкуш террорчиларнинг Кобулдаги бугунги ҳужумини кескин қоралайман. Ҳужум оқибатида 60 га яқин одам ҳалок бўлди, яна 100 дан ортиғи жароҳат олди, — дейилади матнда. — Ўз демократик ҳуқуқларини амалга ошираётган бегуноҳ фуқароларга нисбатан бу маъносиз зўравонлик террорчиларнинг шафқатсиз эканлигини кўрсатади».

Салливаннинг сўзларига қараганда, АҚШ ўзининг афғон ва халқаро ҳамкорлари билан биргаликда Афғонистонда ИШИДни йўқ қилишга содиқ. «Биз Афғонистон ҳукумати ва халқини уларнинг терроризмга қарши курашида қўллаб-қувватлаймиз», — дея ишонтирди у.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда