Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров 22 апрель куни эркин интернетни қўллаб-қувватлаб ўтказилган қоғоз самолётчалар учириш акциясида қатнашган россияликларга миннатдорлик билдирди, деб ёзади Meduza.
У навбатдаги акцияни 29 апрель куни (Москва вақти билан) 19:00 га белгилади.
Дуровнинг қўшимча қилишича, агар махсус хизматлар шифрлаш калитларини қўлга киритса, улар мессенжер фойдаланувчиларининг ёзишмаларини назоратсиз ўқий олади, бу эса умуман жамият хавфсизлигини пасайтиради.
У «блоклаш сабаблари, режалари ва усуллари ҳақида» унинг махсус почтасига ёзишларини сўради.
Россияда бир ҳафтадан буён Telegram’ни блоклашга уринишмоқда. Мессенжер блокировкаларни айланиб ўтиш услубидан фойдаланади, уни тўсиб қўйиш учун «Роскомнадзор» энг оммабоп «булутли» сервисларга киришни чеклаб қўйди. Бу эса бошқа сайт ва сервислар ишидаги носозликларга олиб келди.
Изоҳ (0)