22 апрель куни АҚШнинг Теннесси штати Антиок шаҳридаги Waffle House кафесида Трэвис Рейнкинг исмли эркак отишма уюштирди, оқибатда тўрт киши ҳалок бўлиб, яна тўрт киши яраланди, деб ёзади Forum Daily.
Таъкидланишича, 29 ёшли Жеймс Шоу жиноятчини қуролсизлантирмаганида, қурбонлар анча кўпроқ бўларди. У ўқотарга ташланиб, уни қуролсизлантирган ва милтиғини бир четга отиб юборган. Шундан сўнг жиноятчи қочиб кетган.
Шоу қўлидан бироз яраланди, уни ҳодисадан бир неча соат ўтгач, касалхонадан қўйиб юборишди.
Изоҳ (0)