АҚШ Давлат департаменти вакили G7 мамлакатлари Россия билан мулоқот учун очиқликни сақлаб қолишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бироқ, унинг сўзларига қараганда, G7 шунингдек «ёвуз ҳаракатлар» ва бошқа давлатларни «беқарорлаштириш» бўйича ҳаракатлари учун Россияга жавобгарлик юклайди.
У, шунингдек, «Катта еттилик» мамлакатларининг ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари «Россиянинг салбий хатти-ҳаракатларига қарши туриш» борасида бир хил фикрда эканлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)